$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

"Пахтакор" 13-бор Ўзбекистон чемпионига айланди!

"Пахтакор" 13-бор Ўзбекистон чемпионига айланди! (+ВИДEО) "Пахтакор"

Суперлига 23-турида "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 13-бор чемпионлигини нишонлади. "Қўқон-1912"га қарши учрашув бошланиши арафасида жамоанинг чемпионликка эришиб улгургани маълум бўлди. "Шерлар" юртимиздаги рекордларни янгилашда давом этишади.

13-марта чемпионга айланиб, умумий совринлар борасида жамоа 5тадан чемпионликка эга бўлган "Нефтчи" ва "Бунёдкор"дан яна бир қадамга узоқлашди. Ҳозирга қадар 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015 ва 2019 йилларда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида зафар қучганди. Энди 2020 йилги мавсум ҳам Суперлигадаги ғалаба билан тарихга кирди.

Спорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият