$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Депутатлар, Олий Мажлис Сенати аъзолари «Парламент ўйинлари»да ўзаро беллашишади

Депутатлар, Олий Мажлис Сенати аъзолари «Парламент ўйинлари»да ўзаро беллашишади

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги “Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан депутатлар, Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда ходимлари “Олий Мажлис Сенати Раиси кубоги” учун баҳслашишади.

Мусобақалар 3 босқичда ташкил этилиб, унда эркаклар мини-футбол ва волейбол бўйича, аёллар эса бадминтон бўйича ўзаро беллашадилар. Мусобақа дастуридан ўрин олган стол тенниси баҳсларида эркак ва аёллар иштирок этади.

Мусобақанинг ҳудудий босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади. Ғолиб ва совриндорлар Олий Мажлис Сенати Раисининг кубоги, медаль, диплом, шунингдек Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ҳомий ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Мазкур спорт тадбиридан мақсад депутатларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат экани айтилмоқда.

Теги :
Жамият