$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон тарихида илк электрон қонун ҳужжати қабул қилинди

электрон қонун Электрон қонунчиликнинг афзаллиги шундаки, Адлия вазирлигига киритилаётган ҳужжат қоғоз шаклида берилмайди ва муҳр билан тасдиқланмайди. Вазирлик ва идоралар билан келишиш учун электрон рақамли имзодан фойдаланилади.

Ўзбекистон тарихида илк электрон қонун ҳужжати қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги. 

Мазкур ҳужжат соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган бўлиб, унга асосан тиббиёт ходимлари томонидан беморларга рецепт ёзишда дори воситаларининг савдо номини эмас, балки унинг таркибидаги таъсир қилувчи моддаларни ёзиш талаб этилади. 

Бу эса фуқароларга таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ўзларининг хоҳишига асосан сотиб олишларига имконият яратади, шунингдек, тиббиёт ходимлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий ҳолатларни, тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги ноқонуний келишувларни олдини олишга хизмат қилади.

Электрон қонунчилик тизимининг афзаллиги шундаки, Адлия вазирлигига киритилаётган ҳужжат қоғоз шаклида берилмайди ва муҳр билан тасдиқланмайди. Вазирлик ва идоралар билан келишиш учун электрон рақамли имзодан фойдаланилади, ҳужжатлар бир вақтнинг ўзида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади, ҳужжатларни қабул қилиш учун алоҳида адлия вазирининг буйруғи қабул қилинмайди, улар уникал рақам берилган ҳолда электрон давлат реестрига киритилади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилади, давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжатлар автоматик равишда Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (www.lex.uz) чоп этилади.

Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, вазирликлар ва идоралар ўртасида келишиш project.gov.uz электрон тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилмоқда.