$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Футбол бўйича Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин

кубок Осиё кубоги

Ўзбекистон футбол бўйича ўтказиладиган 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун даъвогарлик қилмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси маълум қилишича, қитъа биринчилигини қабул қилиш учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Aрабистони ҳам ариза топширган. ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради. 

XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда еълон қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилги Осиё кубогига Хитой мезбонлик қилиши тасдиқланган.