14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
$
 12557.56
-34.15
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Самарқандда Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” VI Халқаро конгресси старт олди

congress

Жорий йилнинг 22-24 июль кунлари Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” VI Халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда.


Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда 10дан ортиқ халқаро ва 5та миллий ташкилотлар кўмагида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан ташкил этилган тадбирда Конгресснинг асосий воқеаси – “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” (51-60 жилд) туркумидаги 10та янги китоб-албомлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Шу тариқа 25дан ортиқ давлатдан 350 нафар олимлар, дунёга машҳур 100 кутубхона ва музейлар китоб-албомлар серияси устида ишлаган тўплам 60 жилдга етди.

Бундан ташқари тадбирда Франция Миллий кутубхонасида сақланадиган ноёб қадимий қўлёзманинг ноёб нашри тақдимоти ҳам ўтказилди. Европанинг етакчи нашриёт уйларидан бири Mueller&Schindler ўзбек заминининг буюк фарзанди, мунажжим Мирзо Улуғбек буюртмаси билан яратилган ноёб қўлёзма факсимилини намойиш этди.

Маълумот учун, 3 кун давом этадиган Конгрессда дунёга машҳур 250дан ортиқ шарқшунос олимлар, жумладан, 33 нафар машҳур халқаро музейлар директорлари, 15 нафар миллий музейлар директорлари, 6 нафар халқаро ташкилотлар вакиллари, 15 нафардан ортиқ академиклар, 20дан ортиқ профессорлар, 20 нафар фан доктори иштирок этмоқда.