$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Венгрия олий таълим муассасалари билан алоқалар йўлга қўйилади

Венгрия билан

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан 2019-йил октабр ойида Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг мажлиси доирасидаги икки томонлама учрашуви чоғида еришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида еътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлиги тасдиқланди, икки томонлама савдо ҳажмларини ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

Маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларни ривожлантиришга, жумладан икки мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасида алоқа ўрнатишга қизиқиш билдирилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамда “Ўзбекистон – Венгрия – Европа иттифоқи” шаклидаги Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ҳам фикр алмашдилар.