$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шу йил салкам 48 минг нафар мактаб битирувчилари талаба бўлди

Шу йил салкам 48 минг нафар мактаб битирувчилари талаба бўлди

Жорий йилда салкам 48 минг нафар мактаб битирувчилари талаба бўлган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилда давлат олий таълим муассасаларига қарийиб 1,5 млн абитуриент ҳужжат топширган бўлса, шундан 23 фоизини (347 минг нафар) мактаб битирувчилари ташкил қилган. Қолганлари академик лицей ва коллеж битирувчилари ҳамда энг катта қисми аввалги йилларнинг битирувчилари бўлган.

Жумлдан, 11-синф битирувчиларининг 77 фоизи талаба бўлиш истагини билдиргани уларнинг ўтган йилга нисбатан ўқишга кириш иштиёқи икки бараварга ошганини кўрсатмоқда, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 174 минг нафарга ёки 16 фоизга кўп.

Шунингдек, мактаб битирувчилари абитуриентларнинг атиги 23 фоизини ташкил қилган бўлсада ОТМлар учун ажратилган жами квотанинг — 34 фоизини (47,9 минг), давлат гранти учун ажратилган квотанинг — 50 фоизини (11,8 минг), тўлов-контракт учун ажратилган квотанинг — 31 фоизни (36,1 минг) эгаллаган.