$
 12557.56
-34.15
 14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

ОТМ 1-курслари дарслари октябрдан бошланиши мумкин

ОТМ 1-курслари дарслари октябрдан бошланиши мумкин Брифинг. АОКА

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Давлат тест маркази ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси раҳбарлари иштирокидаги Давлат тест маркази директори Мажит Каримов “эпидемиологик вазият ўнгланмаса, ОТМга имтиҳонлар сурилиши мумкинми?” деган саволга жавоб берди.

«Бу жараённи олдиндан айтиб бўлмайди. Тест — ОТМга кириш ун ўтказиладиган синов. Юқори курсларнинг дарсини вақтлироқ бошлаш мумкин. 1-курсларни октябрда бошлаш мумкин. Республика махсус комиссияси вазиятга қараб таклифлар асосида қарор қабул қилади.

ОТМга тест синовларисиз қабул қилиниши мумкин эмас. Комиссия қарори билан якуний хулоса маълум қилинади», деди Каримов.