$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда ўз фарзандларига ўлдириш билан таҳдид қилган ота қамоққа олинди (+видео)

Қашқадарёда ўз фарзандларига ўлдириш билан таҳдид қилган ота қамоққа олинди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ота фарзандларини ўлдириш билан таҳдид қилгани ҳақида видеолар тарқалиши ортидан болаларнинг отаси қамоққа олинди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура Ахборот хизмати маълум қилди.


Аниқланишича, фуқаро А.Р томонидан вояга етмаган фарзандлари Ах.Ж ва Ад.Жларни ўлдириш билан қўрқитиб, ҳақоратлаб, тазйиқ ўтказиб келаётганлиги тасвирга олинган.

Кеча, 21 январь куни вилоят прокурори Э.Таджиев томонидан мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида вояга етмаган Ах.Ж ва Ад.Жни бувиси М.Х билан бирга ўтказилган суҳбат жараёнида вояга етмаган шахслар отаси томонидан муттасил қийнаб, уриб, ҳақоратлаб келинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, болаларнинг отаси қамоққа олинган.

“Вояга етмаган шахслар ижтимоий ҳимояга олиниб, тергов ҳаракатлари юзасидан назорат ўрнатилди”, дейилади хабарда.

Теги :
Жамият