$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

Оскар мукофотига Ўзбекистондан илгари суриладиган фильмлар рўйхати эълон қилинди

Оскар мукофотига Ўзбекистондан илгари суриладиган фильмлар  рўххати эълон қилинди

Сайёрамизнинг энг нуфузли киномукофоти ҳисобланган 93-Оскар тақдирлаш маросимининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон номидан Жахонгир Қосимовнинг “Ибрат”, Аюб Шахобиддиновнинг “Рангсиз тушлар” ва Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмларидан бири илгари сурилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Оскар қўмитаси 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос Анжелес шахрининг машҳур “Dolby” театрида бўлиб ўтадиган энг нуфузли маросим танловида иштирок этиши учун муносиб номзод бўйича сўнгги қарорини шу йилнинг 20 ноябрь куни эълон қилади.

Ўзбекистон Оскар қўмитаси янги таркибдаги аъзоларини тасдиқлади. Қўмита раиси этиб “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов тайинланди.

Қўмита аъзолари таркибидан Зулфуқор Мусоқов, Матёқуб Матчонов, Баҳодир Одилов, Ҳамидулла Ҳасанов, Элжон Аббасов, Нигора Каримова, Жаҳонгир Ахмедов, Манноп Қўчқоров, Азиз Арзиқулов, Умид Ҳамдамов, Баҳтиёр Ёқубов, Фарруҳ Тўлаганов, Элдор Юлдашев, Игорь Пинхасов ҳамда продюсер ва Қўмита координатори Ойбек Абдушукуров ўрин олган.

Оскар регламентига мувофиқ мукофотга номзод фильмларга тақдимот бўлгунга қадар телевидение ва интернет тармоғида намойиш этилмаган бўлиши талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил баҳорида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ташаббуси билан Ўзбекистон Оскар қўмитаси ташкил қилиниб, АҚШ киноакадемияси томонидан рўйхатдан ўтказилган. Илк бор Умид Хамдамовнинг “Иссиқ нон” фильми Ўзбекистон номидан нуфузли мукофотга илгари сурилган эди.

Теги :
Жамият