$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўртачирчиқдаги 53 ёшли фуқаро ҳовлисидан 2 кг “марихуана” топилди

Ўртачирчиқдаги 53 ёшли фуқаро ҳовлисидан 2 кг “марихуана” топилди

Ўртачирчиқ туманидаги 53 ёшли фуқаро ҳовлисидан 2 кг “марихуана” топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Ўртачирчиқ тумани, “Янгийўл” маҳалласи, Тинчлик кўчасида вақтинчалик яшовчи 53 ёшли фуқаро К.Р.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқадаги қоплар устига қуритиш мақсадида ёйиб қўйилган ҳамда 7 дона гугурт қутиларига ва 15 дона ўрамга қадоқланган ҳолдаги, жами вазни 2 028 гр “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Р.га нисбатан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.