$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Оролбўйида 12,3 трлн сўмлик 1,4 мингта инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Оролбўйида 12,3 триллион сўмлик 1,4 мингта инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

14 ноябрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбаева иштирокида 2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш дастурининг бажарилишини таъминлаш ва бу борадаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Сенат ахборот хизматининг хабар беришича, Танзила Норбаева ўз нутқида президент томонидан 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича белгилаб берган вазифаларнинг ижросини таъминлашга тўхталди.

Таъкидланишича, бу бўйича Қорақалпоғистон Республикасини 2020-2023 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Дастурда ҳар бир шаҳар ва туманнинг “ўсиш нуқта”лари белгиланди ҳамда ижроси бўйича масъуллар белгиланди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кеннгаши Раиси Қ.Сариев Дастур доирасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича ахборот берди.

Жумладан, 2020-2022 йилларда Оролбўйида умумий қиймати 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Шундан 523 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва қарийб 20 мингта янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, йиғилишда сенаторлар, Жоқорғи Кенгес депутатлари томонидан жойларда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан учраётган муаммолар ва уларнинг бажарилиши бўйича фикр ҳамда таклифлар билдирилди.