$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 2,4 млрд. сўмлик омонатни талон-торож қилган раҳбарларга жиноий иш очилди.

Тошкентда 2,4 млрд. сўмлик омонатни талон-торож қилганларга жиноий иш очилди. Иллюстрация

Хусусий корхонанинг 2,4 млрд сўмлик маҳсулотини ўзлаштирган жамият раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимояси қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “R.G.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, жамият омборига “S.T.” хусусий корхонаси билан тузилган шартномага асосан вақтинча сақлаш учун топширилган, умумий қиймати 2,4 млрд сўмлик 100 тонна ип-калава маҳсулотини бошқаларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан  ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat