$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида вавот этди

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида вавот этди

Бугун 28 октябрдан 29 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Омон Матжон 1943 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд давлат университетида таҳсил олган. 1969-2002-йиллар мобайнида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, “Ёшлик” журналида бош муҳаррир, “Чўлпон” нашриётида директор бўлиб ишлаган.

  Омон Матжон ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб матбуотда ўз шеърлари билан чиқиш қила бошлаган. Бир қатор тўпламлари билан жамоатчилик эътиборини қозонган. 2000 йилда унинг “Авесто”нинг 2700 йиллигига бағишланган “Ардахива” асари чоп этилган. 

Шунингдек, Омон Матжон қардош ва чет эл адабиётидан кўплаб намуналарни она тилимизга маҳорат билан ўгирган. Хусусан, Ф.Шиллер, Ш.Бодлер каби жаҳон классиклари, Е.Евтушенко, Р.Ҳамзатов, Ш.Петефи, Ю.Марцинкявичюс, Б.Кербобоев, Сухроб Тоҳир, И.Юсупов сингари шоир ва адиблар ижодидан қилган таржималар қилган.

Марҳум ўзбек адабиёти ривожи йўлидаги хизматлари учун Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган.

Uz24 таҳририяти Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Теги :
Jamiyat