$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Олмазорда дарахтга урилган «Спарк» ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этди

Олмазорда дарахтга урилган «Спарк» ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида дарахтга урилган «Спарк» ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 5 ноябрь куни соат 03:30 ларда Олмазор тумани, Келес йўли кўчаси, 4А-уй қаршисида, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Қ.Т. “Спарк” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада, “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Қ.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчиси 34 ёшли К.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми, яъни одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.