$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Олмаота ва Ал-Кувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

FlyArystan авиакомпанияси 18 мартдан Олмаотадан Самарқандга парвозларни тиклайди. Jazeera Airways авиакомпанияси эса Ал-Кувайт ва Самарқандни 15 февралдан тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.

FlyArystan авиакомпанияси Олмаотадан Самарқандга, Jazeera Airways авиакомпанияси эса Ал-Қувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.

Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2023 йил 18 мартга белгиланган. Рейслар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

FlyArystan — Қозоғистоннинг арзон (лоукостер) авиаташувларни амалга оширувчи компанияси бўлиб, штаб-квартираси Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган.

Шунингдек, Кувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Ал-Кувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқда. Ал-Кувайт — Самарқанд — Ал-Кувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи рейс 2023 йилнинг 15 февралига мўлжалланган.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Ал-Кувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари, Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Jazeera Airways Кувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.