$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Олимпиада чемпиони бўлган ўзбекистонлик спортчи ҳақида фильм суратга олинади

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби, ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов ҳақида “Енгилмас. Токиога йўл” фильми суратга олинади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, фильмда Жалоловнинг Рио-2016 Олимпиадасидаги муваффақиятсизлигидан сўнг, босиб ўтган заҳматли йўли, қисқа вақт ичида бир қанча йирик турнирлардаги ғалабалари намойиш этилади.

Суратга олиш жараёнларига 300 га яқин маҳаллий ва хорижий актёрлар жалб этилиши кутилмоқда, жумладан, Отабек Мусаев, Ёқуб Аҳмедов, Бегзод Муҳаммадкаримов, Саида Раметова каби таниқли актёрлар турли қаҳрамонларни гавдалантиради. Тасвирга олиш ишлари Тошкент, Сурхондарё, Токио, Нью-Йоркда олиб борилади.

Маълумот ўрнида, Баҳодир Жалолов 1994 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Жалолов Олимпиада ўйинларидан ташқари Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатларининг ҳам олтин медалини қўлга киритган.

Теги :
Jamiyat