$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

15 ёшли қизига зўравонлик қилган ўгай она жиноий жавобгарликка тортилди

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида яшовчи Х.А. (15 ёшли вояга етмаган, қиз) ўгай онаси унга ёмон муносабатда бўлиб, кўп ҳолларда доимий руҳий босим ўтказгани, енгил жароҳатлар билан калтаклаб келаётганлигини видеомурожаатда маълум қилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Хабарга кўра, Х.А нинг бувиси Р.М. Ширин шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Х.А. нинг ўгай онаси Н.З. уни уриб тан жароҳати етказганлиги учун қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ширин шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда қизнинг ўгай онаси Н.З. билан суҳбат олиб борилган ва суҳбат жараёнида Н.З. дан нега ўгай қизи Х.А. га салбий муносабатда бўлганлиги сўралганда, Н.З. ўгай қизини уй юмушларида айтганларини қилмаганлиги учун "тарбиялаганлигини" иддао қилган.

Ҳозирда қизнинг ўгай онаси Н.З. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) ва 110-моддалари (Қийнаш) билан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари якунланмоқда, дейилади хабарда.