$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

«ОФК Кубоги гуруҳ босқичи Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мумкин. ОКМК ва «Насаф» мезбонлик учун ариза топширди» — Диёр Имомхўжаев

“ОФК Кубоги гуруҳ босқичи Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мумкин. ОКМК ва «Насаф» мезбонлик учун ариза топширди” — Диёр Имомхўжаев ОФК Кубоги

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев ўз телеграм-каналида ОКМК ва «Насаф»нинг ОФК кубоги мусобақаси мезбонлиги учун розилигини билдиргани ҳақида ёзди. «ОФК кубоги мусобақасининг клубларимиз иштирок этадиган гуруҳ босқичига Ўзбекистон мезбонлик қилиши мумкин. АГМК ва Насаф клублари бу борада ўз розиликларини билдириб улгуришди. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи мезбонлигига эса Ўзбекистондан ариза ташалмади. 

Эндиликда ОФК кубоги гуруҳи босқичи мезбонлиги учун Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон рақобати вужудга келади. Ташкилий жиҳат ва инфратузилма масалаларида биз албатта қўшниларимиздан устунроқмиз. Аммо улар бир эмас, икки гуруҳга мезбонлик қилишга рози бўлишди. Биз эса фақатгина ўзимизнинг клублар иштирок этадиган гуруҳ учрашувларинигина сўрадик» — деб ёзади Имомхўжаев.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият