$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Нуробод тумани ҳокими коронавирусдан соғайганини айтди

Нуробод тумани ҳокими коронавирусдан соғайганини айтди

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг расмий саҳифасида эълон қилинган хабарда айтилишича, Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров коронавирусга чалиниб, ҳозирда соғайгани ҳақида маълум қилган:

— Мен коронавирус инфекциясидан соғайдим. Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Аммо ҳали ҳам қаерда касалликни юқтириб олганимни тасаввур қила олмаяпман. Шуни билдимки, ҳеч ким коронавирусга эътиборсизлик билан қарамаслиги керак. Саломатлик ва хавфсизлик мутлақ устивор вазифадир. Шунинг учун барчамиз карантин қоидалари қатъий риоя қилиб, ўзимиз, яқинларимиз соғлиғини асрайлик. Биргаликда бу синовли дамларни енгиб ўтамиз, - деган Фахриддин Заиров.