$
 12426.83
-20.52
 14566.73
20.76
 146.96
0.88
weather
+26
Кечаси   +14°

Нукус воқеалари иштирокчиси Полат Шамшетовнинг ўлими юзасидан расмий маълумот берилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Бош прокуратура Нукус воқеаларида айбдор деб топилиб, жорий йил 31 январ куни суд ҳукми билан 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ва 6 йил озодликдан маҳрум қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими П.Шамшетовнинг ўлими юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, Шамшетов 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли 4-сонли тергов ҳибсхонасида тўсатдан вафот этган.

«Ҳодиса жойи Бухоро вилояти прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи, вилоят ИИБ бошлиғи, суд-тиббий экспертиза мутахассислари ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.