$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директорига айланди

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди.

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда институт. Президент Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни бу ҳақдаги қарорни имзолаган.

Тошкент шаҳрида жойлашган Марказий Осиё халқаро институти 2020-йилда ташкил этилган. Бу Марказий Осиёда сивилизациялар хилма-хиллиги ва барқарор ривожланишнинг замонавий жараёнлари бўйича фанлараро тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат илмий-тадқиқот муассасасидир, дейилади унинг сайтида.

Владимир Норов ТИВ раҳбари лавозимида 2022 йил апрель ойидан бери ишлаб келаётган эди (сентябрда у вазир этиб тасдиқланган, бунгача эса ТИВ раҳбари азифасини бажарувчи эди). Олдин эса у вазир ўринбосари ва биринчи ўринбосари, вазир (2006−2010 йилларда), президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Германия, Швейцария, Польша, Белгиядаги элчиси, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссияси раҳбари, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимларида ишлаган.