$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

1 110 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга нафақалар ўз вақтида етиб бормагани аниқланди

1 110 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга нафақалар ўз вақтида етиб бормаганни аниыланди

Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир соҳадаги ислоҳотларнинг туб заминида инсон манфаатлари ва унинг шаънини ҳимоя қилиш, ахолининг турмуш даражасини янада ошириш билан бир қаторда имконияти чекланган ҳамда ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан қимматлидир.

Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон қарорларига мувофиқ, пенсия ва нафақалар АТ “Халқ банки” махсус кассалари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари биносида амалга оширилмоқда.

Ушбу қарорда мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар ва нафақалар Халқ банки томонидан бевосита улар яшайдиган жойга етказиб бериши белгиланган.

Хусусан, пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида амалга оширилиши учун маблағлар Пенсия жамғармаси томонидан муддатидан аввал ҳар ойнинг 13-14 санасига қадар тўлиқ молиялаштирилмоқда (амалдаги тартиб бўйича 27 санасига қадар).

Юқоридагиларга мувофиқ АТ “Халқ банки”нинг махсус кассалари томонидан ётоқдаги ва ногиронлиги бўлган шахсларга тўловлар бевосита уларнинг яшаш манзилларига етказилмоқда.

Ўз навбатида, Пенсия жамғармаси томонидан ушбу тўловларни белгиланган тартибда етказиб берилиши устидан тизимли равишда назорат тадбирлари олиб бормоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган мониторинг ишлари давомида 1 110 нафар I – II гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга бўлмаган фуқароларга пенсия ва нафақа маблағлари уларнинг яшаш манзилларига ўз вақтида етказиб берилмаганлиги аниқланган. Мазкур аниқланган камчиликларни жойида бартараф этилиб, айбдор ходимларга тегишли интизомий жазо чораларини кўриб борилмоқда.

Эслатма: Пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар тўловларни ўз вақтида етказилиши билан боғлиқ масалалар бўйича Пенсия жамғармасининг 1140 – “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Теги :
Jamiyat