$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди

Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди

Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин мавзесида (АҚШ) “Ziyo Art” ўзбек мактаби иш бошлади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ.

Мактабнинг расмий очилиш маросими 2020 йил 19 сентабрь куни бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва “Mahalla USA” диаспора ташкилоти билан биргаликда ташкил этилди.

Uzbek school opens in New York

Бош консулхонанинг маълум қилишча, мактаб “16 Avenue О, Brooklyn NY 11204” манзилида жойлашган бўлиб, унда “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Одобнома”, “Тасвирий санъат”, “Шахмат” ва “Математика” фанлари бўйича дарслар ўтказилади.

Дарслар шанба ва якшанба кунлари ўзбек тилида Ўзбекистондан олинган махсус ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ўқитувчилар танлов асосида саралаб олинган.

“Бош консулхона Ўзбекистон Ҳукумати номидан ўзбек мактаби кутубхонаси фондига китоблар ва бадиий адабиётларни топширди”, дейилади вазирлик хабарида.