$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Нурсултон Назарбоев коронавирусдан соғайиб чиқди

элбоши Назарбоев коронавирусдан соғайди. Шифокорлар элбошига тоза ҳавода кўпроқ юришни маслаҳат берган.

Нурсултон Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай қозоқ элбошиси коронавирусдан соғайиб чиққанини эълон қилди.

“Яхши янгилигим бор. Бугун махсус экспертиза элбошининг коронавирус бўйича таҳлиллари манфий чиққанини кўрсатди. Шифокорлар тавсиясига кўра, Нурсултон Назарбоев изоляция қилинди, масофадан ишлаш ва тоза ҳавода кўпроқ юриш маслаҳат берилди”, – деб ёзди Айдос Укибай ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Назарбоев коронавирус билан касаллангани ҳақида хабар берилган эди.