$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Басимович Ахмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Б.Ахмедов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятининг олдинги прокурори Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланганди.