$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоийда COVID-19 га чалинганларни даволайдиган 400 ўринли тақсимот пункти ишга тушди

Навоийда COVID-19 га чалинганларни даволайдиган 400 ўринли тақсимот пункти ишга тушди

Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 400 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, тиббий кўрик учун замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланган мазкур пунктга Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида 44 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилган, беморлар учун 200 та кислородли ўрин тайёрланган.

Ушбу вақтинчалик шифохонага тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат қилган беморлар олиб келинади, уларнинг аҳволи қандайлигига (ўта оғир, оғир ва енгил) қараб сараланади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Теги :
Жамият