$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Навоий ИЕСда фаолият юритивчи Япониянинг ТЕПСCО компанияси вакиллари “Келажак энергетикаси” ўқув марказида бўлишди.

Мутахассислар даставвал ўқув марказ фаолияти, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш методикаси билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг марказ тингловчилари учун ташкил этилган дарс жараёнида қатнашишди.

Кичик семинар тарзида давом этган учрашув икки томонлама савол-жавоб тарзида кечди. Маҳаллий ва хорижий мутахассислар электр энергетикаси соҳасида ўзаро тажриба алмашдилар. Маълумот учун, ТЕПСCО 1951-йилда ўз фаолятини бошлаган ва ҳозирда электр энергетикаси соҳасида ўз мавқейига эга ҳисобланади.