$
 12275.58
-11.73
 14591.98
-52.04
 159.09
0.26
weather
+26
Кечаси   +14°

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин жанжал туфайли охирига етмай қолди (+ ВИДЕО)

Айни пайтда ўз ўқув – машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган “Навбаҳор” мазкур мамлакатдаги йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик баҳсини Қозоғистон Премьер-лигаси вакили “Оқжетпес” (Кўкчатой) жамоасига қарши олиб борди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида ҳар икки жамоа футболчилари орасида келишмовчилик юзага келди. Ушбу ҳолатнинг жанжалга айланиб кетишини олдини олиш мақсадида, учрашув бош ҳаками ўйинни муддатидан олдин тўхтатишга қарор қилди.

Натижада “Оқжетпес” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган ушбу баҳс якунига етмай қолди.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat