$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Мудофаа вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Мудофаа вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан полковник Шухрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

 Шунингдек, Ш. Холмуҳаммедов Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланган.

Шухрат Холмуҳаммедов мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган. 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида Павел Эргашев ишлаб келаётганди.

Бундан ташқари, Президентининг тегишли фармони билан полковник Шавкат Мамажонов Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланган.