$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бугундан боғчаларга электрон навбатлар қайта ишга тушди

Бугундан боғчаларга электрон навбатлар қайта ишга тушди

2020 йилнинг 15 октябридан бошлаб давлат МТТларига қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушди. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилди.

Эндиликда она-оналар фарзандларининг МТТга қабул қилиниши учун навбатга туришлари ва йўлланма олишлари мумкин бўлади. Тизимга келиб тушган йўлланмаларга электрон генерация ёрдамида ишлов берилганидан сўнг, қўйидагиларни бажариш лозим:

— Давлат хизматлари маркази (“Ягона дарча”)да йўлланмани олиш. Талабномани my.gov.uz портали орқали юборган ота-оналар Давлат хизматлари марказига бориб ўтирмай, йўлланмани принтер орқали босиб чиқаришлари мумкин;

— йўлланмани 15 кун давомида МТТга тақдим этиб, бола қабулини расмийлаштиришлари талаб этилади. Белгиланган 15 кун ўтгач, йўлланма муддати бекор қилинади;

— агар МТТдаги мўлжалланган гуруҳ ҳали очилмаган бўлса, ёки эпидемиологик вазият туфайли ота-оналарнинг истаги билан бола уйда қолдирилса, у ҳолда ота-оналар болани масофавий ўқитишга ўтказилишига оид ёзма равишда хабарнома тақдим этишлари керак бўлади (мактабгача ёшдаги болалар учун қизиқарли ўқув жараёнлари Bolajon каналида эфирга узатилади). Боланинг ўрни сақланади, тўлов олинмайди.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойидан тайёрлов (6-7 ёшдаги болалар), юқори (5-6 ёшдаги болалар) гуруҳлар, 12 октябрдан эса – ўрта (4-5 ёшдаги болалар) гуруҳлар ўз фаолиятини бошлаган бўлса, ноябр ойи бошидан кичик (3-4 ёшдаги болалар) гуруҳларга болаларни қабул қилиш бошланади.

Давлат МТТлар ишини тўлақонли йўлга қўйиш учун маҳаллий депутатлар Кенгашининг ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати талаб этилади.

Теги :
Jamiyat