$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

МОҚ сўнгги паллада Ўзбекистон байроқдорлари ўзгартирилганига изоҳ берди

МОҚ сўнгги паллада Ўзбекистон байроқдорлари ўзгартирилганига изоҳ берди

Аввалроқ, Оксана Чусовитина ва боксчи Бобоусмон Ботуров Олимпия ўйинлари очилиш маросимида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари бўлиши ҳақида хабар берилган, бироқ сўнгги паллада улар номаълум сабларга кўра боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқуловага алмаштирилгани кескин муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Бу янгиликдан Оксана Чусовитина ҳам ҳайратга тушганини яшириб ўтирмади:

–       «Менга нега ўзгариш бўлганини тушунтиришмади, шунчаки мен бормаслигимни айтишди, холос. Шаштимни сўндиришди. Бунақа қилиш нотўғри”, деди Чусовитина.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу тадбирда делегация байроқдорларининг ўзгаргани юзасидан расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, регламентга кўра, спорт гимнастикаси ва бокс баҳслари 24 июлдан, яъни эртадан бошланади. Оксана Чусовитина эса 25 июль куни саралаш босқичида қатнашади. Шу туфайли Токио-2020 штаби ва федерация раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда Оксана Чусовитина ҳамда Бобоусмон Батуровни ортиқча толиқтирмаслик мақсадида уларни старти кейинроққа тўғри келадиган бошқа номдор вакиллар билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шу тариқа, боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова Ўзбекистон делегацияси байроқдори бўлиши белгиланган. Маълум бўлишича, ушбу масала бўйича якуний қарор 21 июль куни қабул қилинган.

“Очилиш маросимида иштирок этиш катта вақт олади. Унда узоқ муддат тик оёқда туриш ва шаҳарчага кеч қайтилишини инобатга олиш зарур. Маълумот учун, Нигора Турсунқулова 26 июль куни баҳсларга киришса, Баҳодир Жалолов 29 июлдан ўз иштирокини бошлайди. Шу боис уларнинг тикланиб олиши учун вақт нисбатан кўпроқ.

Ҳамюртларимиздан вазиятни тўғри баҳолаб, бўлажак Олимпия ўйинларида терма жамоамиз вакилларини доимо қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламиз”, дейилади Қўмита баёнотида.

Теги :
Jamiyat