$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Айрим монопол ташкилотларнинг имтиёзларини бекор қилувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

монопол монополияга қарши кураш

Монолияга қарши курашиш қўмитаси рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган айрим хўжалик юритувчи субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзлари, преференцияларни бекор қилишни кўзда тутадиган президент фармони ва қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. 

Лойиҳага кўра, “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг қора ва рангли металларнинг парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва сотиб олиш бўйича монополияси, “Давлат белгиси” ДУКнинг турли хил қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришидаги монопол ҳолати ва эксклюзив ҳуқуқлари, “Ўзстандарт” агентлигига тегишли ўлчов воситаларини текшириш ва штрих-кодларни бериш бўйича корхоналари каби монополиялар, шунингдек, “Ўзавторсветмет” “Ўзбекипаксаноат”, “Ўзёғмойсаноат”, “Ўзэлтехсаноат”, “Паррандасаноат”, “Ўзбекистонасаларичилари”, “Ўзчармсаноат” каби турли бирлашмалар аъзоларига, индивидуал пахта ва тўқимачилик кластерларга бериладиган имтиёз ва преференциялар бекор қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” “Ўзагроэкспортбанк” каби банкларга берилган айрим имтиёзлар ҳам бекор қилинади.

Лойиҳада 100 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, қарор ва низомлар таҳрир этилиши, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда ўз кучини йўқотиши кўзда тутилмоқда.