$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентларининг сони салкам 25 миллионни ташкил этди

Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентларининг сони салкам 25 миллионни ташкил этди

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, шу йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, мобиль алоқа тизимига уланган абонентлар сони 24 млн 824,3 мингтани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга ёки 1 млн 598,1 мингтага ўсган.

Жумладан, аҳолида 23 млн 363,0 мингта абонентни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 фоизга ёки 852,2 минг абонент сонига ошган.

Маълумот ўрнида, мобиль алоқа тизимига уланган энг кўп абонентларга эга бўлган ҳудудлар қуйидагилар бўлди:

Тошкент шаҳри – 4,8 млн абонент;

Фарғона вилояти – 2,8 млн абонент;

Самарқанд вилояти – 2,3 млн абонент;

Андижон вилояти – 2,1 млн абонент.