$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Ўзбекистонда расман ишлайдиган ходимларнинг салкам 43 фоизи 1 млн сўмдан кам ойлик олади

Ўзбекистонда расман ишлайдиган ходимларнинг салкам 43 фоизи 1 млн сўмдан кам ойлик олади

Молия вазирлигининг маълум қилишича, август ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда расман ишлайдиган ходимларнинг 1 млн 72 инг 27 нафари, яъни 42,8 фоизи 1 млн сўмдан кам ойлик олади. Бу кўрсаткич июль ойида 1 млн 989 минг 23 нафарни, яъни расман ишлайдиган ходимларнинг 48,3 фоизини ташкил этганди.

Шунингдек, август ойи ҳолатига кўра:

1 млн сўмдан 2 млн сўмгача маош оладиган ишчилар сони 1 млн 76 минг 168 нафар ёки 26,0 фоиз;

2 млн сўмдан 4 млн сўмгача ойлик оладиган ишчилар сони 849 минг 757 нафар ёки 20,5 фоиз;

4 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача маош олувчи ишчилар сони 190 минг 261 нафар ёки 4,6 фоиз;

5,5 млн сўм ва ундан юқори ойликка ишлайдиган ходимлар сони 249 минг 233 нафар ёки 6,0 фоизни ташкил этди.