$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

MKBANK – тадбиркорларнинг доимий кўмакчиси

mkbank-president

Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-августда бу йил учинчи бор тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. 20-август – Тадбиркор куни муносабати билан ўтказилган тадбир аввалида давлатимиз раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди. Шундан сўнг Президент мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзлади. 


- Турли зиддиятлар туфайли логистика ва маҳсулот етказиб бериш занжирининг узилгани, ҳамкор мамлакатлар валютасининг қадрсизлангани, глобал миқёсдаги юқори инфляция оқибатида молиявий ресурсларнинг қимматлашгани каби омиллар таъсирини тадбиркорларимиз жуда яхши билишади.  


Тан олиш керак, бундан буён ҳам осон бўлмайди. Йўл қўйилган камчиликлардан тўғри сабоқ чиқариб, фақат олдинга интилсак, бизнинг меҳнаткаш халқимиз, ишбилармон тадбиркорларимиз ҳар қандай машаққатни, албатта, енгиб ўтади, мен бунга ишонаман, – деди давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида.  


Бундай мураккаб шароитда муаммоларни бевосита бизнес вакилларининг ўзидан эшитиб, уларга биргаликда ечим топиш ва бу орқали тезкорлик билан қарор қабул қилиш энг тўғри йўл эканлиги қайд этилди.  


Таъкидлаш лозимки, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан ҳам юртимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришилмоқда. 


Жумладан, ўтган 2022-йилда банкнинг барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 250 977 нафар мижозга 6,6 трлн. сўм миқдоридаги кредитлар ажратилиб, 108 409 та янги (2021 йилда 60 минг) иш ўринлари яратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсатгични 7,6 трлн. сўмга етказиш ва унинг натижасида 113 800 та янги иш ўринлари яратилиши кўзланган. 


2023-йилнинг ўтган даврида банкнинг барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 133 605 нафар мижозга 3,5 трлн. сўм кредит ажратилиб, 63 801 та янги иш ўринлари яратилди. 


Албатта, юртимизда тадбиркорлик муҳитини янада яҳшилаш учун улар билан доимий мулоқотни ҳам йўлга қўйиш ижобий натижасини беради. Бўлиб ўтган “Очиқ мулоқот” бўйича республика штаби “Сall - марказлари”га 2023-йил 17-август ҳолатига кўра “Микрокредитбанк” АТБга тегишли 144 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси қонун талабларига асосан ўрганиб чиқилди ҳамда банк ваколати доирасидагилари ижобий ҳал этилди. 


Шундан 17 таси (11 тасига кредит ажратилди, 6 тасининг кредит муддати узайтирилди) ижобий ҳал қилинди, қолган 127 тасига эса ҳуқуқий тушунча берилди. 


Мурожаати ижобий ҳал этилган тадбиркорларимиз ҳақида мисол келтирадиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикасидан мурожаат қилган тадбиркорга “Исламбек Даулатбаев” МЧЖ лойиҳаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида 20 минг АҚШ доллар айланма маблағ учун кредит, шунингдек, “DOCTOR-1 MEDICAL CENTER” ХК лойиҳасига ҳам ПФ-213-сонли фармон асосида кредит маблағлари ажратилди. 


Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳақида гап кетганда, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Бу борада банкимиз томонидан ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.  


Жумладан, 2022-йил давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурига жами 1,9 трлн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, натижада 84 364 та янги иш ўринлари яратилган. Жорий йилда ҳам оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ишларимиз давом эттирилмоқда. 


Мисол учун, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида январ-август ойларида 1,2 трлн. сўмлик кредитлар ажратилди ҳамда 60 340 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари Ягона электрон платформасига 16-августга қадар жами 196 573 та ариза келиб тушган бўлиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан жами 1,3 трлн. сўмлик 63 071 та ариза маъқулланиб, тавсия берилган. Ушбу кредитлар ҳам босқичма-босқич тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларимизга ажратиб берилади. 


Президентимиз тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқот”ида таъкидлаганларидек: