$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Зилзила ва унинг оқибатларига оид давра суҳбати ўтказилди

MKBank

“MKBank”нинг Бош офиси ва Амалиёт бошқармаси ходимлари учун зилзила ва унинг оқибатларига оид ўқув машғулоти ўтказилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-майдаги “Ўзбекистон Республикаси сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Энг муҳими — инсон саломатлиги ва ҳаёти

Тадбир давомида ходимлар зилзила пайтида ва зилзиладан кейинги қутқарув, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, алоқа хизмати, ёнғинга қарши курашиш ва шу каби хизматларнинг ҳаракатланиши бўйича назарий билимларга эга бўлишди. 

Бу каби ўқув машғулотлари банкнинг барча ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда. 

Банк ахборот хизмати

® Реклама ҳуқуқи асосида