$
 10670.00
12.65
 12571.39
-1.09
 144.50
0.59
weather
+36
Кечаси   +19°

Президент Тошкентдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради

Президент Тошкентдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради

Жорий ҳафтада президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши кутилмоқда.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг давлат раҳбарининг жорий ҳафтадаги режалари тўғримида маълумот берди. Унга кўра бугун, Тошкентда ўтиши режалаштирилган (15-16 июль кунлари) “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик бўйича йиғилиш, Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тақдимот бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, эртага мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш, 23 июнь куни эса Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилиши режа қилинган.

Теги :
Жамият