$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

30 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги ишлар кенгайиб бораётгани қайд этилди. Гуманитар алмашинув соҳасида учинчи Ўзбекистон-Россия таълим форуми самарали натижалари қайд этилди.

Кўп томонлама форматдаги, Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқди.