$
 10542.66
12.93
 12826.20
17.84
 142.58
0.26
weather
+30
Кечаси   +12°

Шавкат Мирзиёев Душанбега боради

Шавкат Мирзиёев Душанбега боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан жорий йил 10 – 12 июн кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида “Asia-Plus” нашри хабар берди.

Учрашувда иккала давлат раҳбарлари ўзбек-тожик алоқаларини барча соҳаларда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги масалаларни муҳокама қилиши айтиляпти. Шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилинади.

Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга ташрифи якунлари бўйича Душанбе ва Тошкент ўртасида транспорт, энергетика, савдо, молия, қишлоқ хўжалиги, маданият ва фан соҳаларида янги шартномалар тўплами имзоланиши режалаштирилган.