$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда фуқаро минг доллар қарзни деб қўшнисини ўлдириб қўйди

Андижонда фуқаро минг доллар қарзни деб қўшнисини ўлдириб қўйди Иллюстрация

Андижонда 1 000 доллар қарзни вақтида қайтармаган фуқаро қўшниси томонидан калтакланиб вафот этди, дея хабар қилмоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 20 июль куни соат 23:00 да Андижон вилояти Булоқбоши тумани Учтепа МФЙда яшовчи 28 ёшли фуқаро қўшнисидан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини сўраб келган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолади. Жанжал давомида қарзини сўраб келган шахс унга ҳамроҳлик қилган 21 ёшли таниши ҳамда 25 ёшли ва вояга етмаган 17 ёшли укалари билан биргаликда қарз олган қўшнисини ўша ердаги ёғоч таёқ билан уриб, танасининг турли жойларига тан жароҳати етказишади. Натижада карздор олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Воқеа жойини кўздан кечириш давомида қарздорга тан жароҳати етказилган бир дона таёқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat