$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 1 ноябрдан ҳафтасига 7 кун, суткасига 24 соат ишлайди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

"Талабларингизга кўра, Миллий Кутубхона 1 ноябрдан тест режимида ҳафтада 7 кун 24 соат ишлашни бошлайди. Тартиблари ҳақида алоҳида матбуот ажумани ҳам режа қилинмоқда", – дейди Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев.

Аввалроқ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси жорий йил 1 ноябрдан ҳафтасига етти кун, суткасига 24 соат ишлаш тартибига ўтиши кутубхона директори ўринбосари Насиба Холдорова томонидан айтилган эди.

"Кутубхонадан фойдаланувчиларнинг талабларидан келиб чиқдик. Янги тартибга ўтиш ҳақида узоқ муҳокамалар бўлиб ўтди. Шу тариқа Президент қарори билан узлуксиз ишлаш тартибига ўтяпмиз", – дейди Холдорова.

Айни пайтда вазирлик ва идоралар билан жараённи расмий йўлга қўйиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, ходимларнинг тунги иш вақти, меҳнат тартиби ва маош тўлаш каби масалаларни ҳал этиш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Миллий кутубхона иш кунлари соат 8:00 дан 21:00 га қадар, дам олиш (шанба ва якшанба) кунлари эса 9:00 дан 17:00 га қадар китобхонларни қабул қилади.