$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

МИБ фақат қарзларни ундирмайди

МИБ фақат қарзларни ундирмайди

Мажбурий ижро бюроси ҳақида гап кетганда аксарият фуқароларимиз ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни (айниқса, алимент) ундирадиган, тўламаганларнинг мол-мулкларини хатлаб, аукцион савдоларига чиқарадиган ташкилотни кўз олдидарига келтиради.

Аслида эса, Бюро 20 дан ортиқ йўналишлар бўйича ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлайди. Масалан, ажрашган ота-оналардан бирини фарзанди билан кўриштириш.

Ана шундай ижро ҳужжатларидан бири Бюронинг Нишон туманига келиб тушган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 18.10.2019 йилдаги ижро варақасига асосан А.Б.ни 2018 йилда туғилган қизи билан ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи якшанбасида кўришиб туриши ва унинг тарбиясида иштирок этиши белгиланди. Шунга кўра, бу ижро ҳужжатининг ижроси ўз вақтида таъминланиб келаётган эди.

Шу орада, тарафлар ўзаро келишди ота қизини куннинг исталган пайтида кўриш имкониятига эга бўлди. Шунга асосан, жорий иилнинг 17 август куни даъвогар А.Б.нинг ижро ҳужжатини ижро қилмасдан қайтариш тўғрисидаги аризасига кўра, ижро ҳужжати амалда тамомланди.