$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди метрода узоқроқ юрган йўловчи кўпроқ пул тўлайдиган тизим жорий этилади

Энди метрода узоқроқ юрган йўловчи кўпроқ пул тўлайдиган тизим жорий этилади

Жорий йилнинг июнь ойига қадар Тошкент метросида табақалаштирилган тариф тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақида «Daryo» нашри Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажарувчи Илҳом Маҳкамов таяниб хабар бермоқда.

«Бугун метро йўналишлари узунлиги ортмоқда. Аммо бир-икки километр юрган одам ҳам 1400 сўм тўлайди, 10—15 километр фойдаланган одам ҳам 1400 сўм тўламоқда. Яқинда автоматлаштирилган тўлов тизимини татбиқ қилдик. Бу бизга таҳлил қилиш имкониятини яратиб беради», — дея таъкидлаган Илҳом Маҳкамов.

Унинг айтишича, «кимнинг қанча масофа юргани ва унинг таннархга таъсиридан келиб чиқиб», табақалаштирилган тариф тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ушбу тизим 2021 йилнинг июнь ойига қадар жорий қилиниши айтилмоқда.

Теги :
Jamiyat