$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Юнусобод метроси қурилишида ҳалок бўлганлар бўйича жиноят иши март ойидаёқ ёпилган. Ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган

Юнусобод метроси қурилишида ҳалок бўлганлар бўйича жиноят иши март ойидаёқ тугатилган. Ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган

2019 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа туфайли 6 киши ҳалок бўлганди. Ушбу ҳодиса юзасидан очилган жиноят иши 2020 йилнинг март ойидаёқ жавобгарлик масаласи ҳал этилмасдан тугатилган бўлиб чиқди. Бу ҳақида «Газета.uz»нинг мурожаатига кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси маълум қилган.

Шаҳар прокуратурасининг маълум қилишича, фожеа юзасидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми «а» банди, 258-модда 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Қурилиш-техник суд экспертизаси хулосасига кўра, Юнусобод метроси бекатининг туннели ўнг томонининг темир-бетон конструкцияси қулаб тушганига туннелни очиқ усулда ковлашда техник хавфсизлик қоидаларининг бузилгани ва қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилгани сабаб бўлган. Бу масъул шахсларнинг жараённи етарлича назорат қилмаганлиги натижасида содир бўлган.

«Масъул шахслар ўзларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатишни сўраб мурожаат қилишган. Шунингдек, иш берувчи ҳалокатда вафот этганларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплаган ва улар томонидан эътирозлар мавжуд эмас. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарувининг юқоридаги ходимларга берган ижобий тавсифномасини инобатга олган ҳолда 18 март куни ЖКнинг 84-моддаси 5-қисм 2-бандига асосан жиноят иши тугатилди», – дейилади прокуратура хабарида.

Теги :
Jamiyat