$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Бугундан Тошкент метросида она-бола хонаси ва ҳожатхона ишга туширилади

metro

Бугун, 23 февраль соат 15:00дан бошлаб Тошкент метрополитенида йўловчилар учун она-бола хонаси ва ҳожатхона фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот котиби Миракбар Толипов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

“Янгилик дастлаб Чилонзор метро бекатида йўлга қўйилди. Бу ўзини оқласа, йўловчилар гавжум бўлган бошқа бекатларда ҳам жорий қилинади”, дейди Миракбар Толипов.

Унинг сўзларига кўра, метродаги ҳожатхона жамоат транспортида ҳақ тўламай ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахслар бепул фойдаланиши мумкин.