$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёдаги масжидлардан бирида қотиллик юз берди

Сурхондарёдаги масжидлардан бирида қотиллик юз берди

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда Шеробод масжидида қотиллик юз бергани ҳақида тарқалаётган хабарлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича кеча, 22 декабрь куни соат 09:30 ларда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган жомеъ масжиди биноси ичида 1974 йилда туғилган ишсиз фуқаро шу масжиднинг котиби билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.

Теги :
Jamiyat