$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Мирзо Улуғбек туманидаги мактаб реконструкцияси учун қарийб 10 млрд сўм ажратилгани маълум бўлди

Мирзо Улуғбек туманидаги мактаб реконструкцияси учун қарийб 10 млрд сўм ажратилгани маълум бўлди

Давлат харидлари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 286-умумтаълим мактабининг реконструкцияси учун Халқ таълим вазирлигига 9 млрд 595 млн 309 минг 700 сўм маблағ ажратилган. 

Қурилишга масъул “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК реконструкция бўйича "Energy Engineеring Communication" МЧЖ билан имзолаган.

Қўшимча қиймат солиғи(15%) билан ҳисоблаганда умумий сўмма 13 млрд 228 млн 109 минг 703 сўмни ташкил этяпти.

Маълумот ўрнида, реконструкция қилинаётган 286-умумтаълим мактаби Тошкент шаҳридан 11 км узоқликдаги Улуғбек шаҳарчасида жойлашган.