$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Дарсликлар фақат жорий ўқув йили учун бепул бўлиши маълум қилинди

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов АОКАда 6 сентябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида мактаб дарсликлари ижара пулининг бекор қилиниши фақатгина жорий йил учун тақдим этилганини маълум қилди.

«Президент томонидан инсон қадри учун аҳолига, вазирлик ходимларига енгиллик бўлиши учун бу йилга текин қилинди дегани давлат бюджети ёки ота-она тўлаши керак бўлган маблағ — 500 млрд сўмга яқин сумма давлат бюджетидан йўналтирилади. Бу президентнинг ўзининг иродаси, ташаббуси. Бу тизимнинг янада самарадорлиги, шаффофлигини ўрганиш бўйича топшириқ ҳам берилган. Бу енгиллик фақат жорий ўқув йилига тақдим этилган», — деди Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжав кейинги йилнинг бюджети ишчи гуруҳ натижаларидан келиб чиқиб белгиланишини, бу жараён кейинчалик амалга оширилиши бўйича ҳукумат томонидан белгиланишини ва тасдиқланган бюджет асосида кўрилишини таъкидлаб ўтди.

Теги :
Jamiyat