$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Маҳбус одам эмас(ми?)

tergov

Ижтимоий тармоқларда 29-ноябрнинг оқшомида Андижон вилоятидаги 3-Тергов ҳибсхонасида ходимлар маҳбус О.Ғуломовани 1 ойлик чақалоғи билан уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилаётганлари ҳақидаги хабар эълон қилинди. Албатта бу бўйича Олий мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, омбудсман ўз ўрганишларини олиб борди.

 Яна нима бўлди?

 Омбудсманнинг маҳбус О.Ғуломова билан ўткизган суҳбати давомида у ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарларни тасдиқлаган. Бу юзасидан у Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили номига шикоят хати билан чиқди. Фақатгина, О.Ғуломова фарзанди олиб қўйилганлигини ва ўзи тинчлантириш хонасига жойлаштирилганлигини инкор қилди. Фарзанди доим ўзи билан бирга бўлган ва тинчлантириш хонасига жойлаштирилмаган. 

“Тўғри, Ғуломова жиноят қилган бўлиши ва айбига яраша жазо тариқасида совуқ кунларда 1 ойлик чақалоғи билан 3-тергов хибсхонасида сақланаётган бўлиши мумкин. Лекин, қўлида норасида гўдаги билан совуқ жойларда зўрға яшаётган аёлни тергов ҳибсхона ходимлари уриб, унга нисбатан шавқацизларча муносабатда бўлишига нима ҳаққи бор?” – дейди Ғуломованинг адвокати мурожаатда.

 Ҳолатга янада ойдинлик киритиш мақсадида маҳбус билан бир камерадаги 3 нафар шахс билан ҳам суҳбат олиб борилган. Шу куни ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси ўтказилиб, натижада О.Ғуломованинг баданида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмади.

 Маҳбуснинг қандай ҳуқуқлари бор?

 Умуман олганда барча жамиятда маҳкумларга ёмон кўз билан қаралиб, уларга нисбатан қўпол муомалада бўлишади. Аммо, деярли барҳcа давлатларда маҳбусларнинг ҳам ўз ҳуқуқлари мавжуд, шу қатори Ўзбекистонда ҳам. Асосан, маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари муайян жазо турини ижро этиш тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бизда маҳкумлар, ЖИК ва бошқа қонунларда белгиланган истисно ҳамда чеклашлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўладилар ва мажбуриятларни бажарадилар. Маҳбусларнинг асосий ҳуқуқлари адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиш, шахсий хавфсизлик ва виждон эркинлигидир.

Маҳкумнинг шахсий хавфсизлики тўғрисида Жиноят-ижроия кодексининг 11-моддасида батафсил келтириб ўтилган. Унга кўра, интизомий қисмга жўнатишга ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг шахсий хавфсизлигига таҳдид юзага келган тақдирда, у ўз шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги ариза ёки хабар билан жазони ижро этиш муассасасининг ёки органининг ҳар қандай ходимига оғзаки ёки ёзма равишда мурожаат қилишга ҳақли. Маҳкумнинг аризасини қабул қилган ходим зудлик билан уни жазони ижро этиш муассасасининг ёки органининг бошлиғига тақдим этади.

Маҳкумнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги “аризаси маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги аризаларини қайд этишъ китобида жазони ижро этиш муассасасининг ёки органининг масъул шахси томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Жазони ижро этиш муассасаси ёки органи бошлиғи шахсий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги аризани олгандан сўнг маҳкум хавфсиз жойга вақтинчалик жойлаштирилиши шарт.

Жазони ижро этиш муассасаси ёки органи бошлиғи ушбу аризани кўриб чиқиб, маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида ёхуд уларни қўллашни рад этиш ҳақида уч сутка ичида қарор қабул қилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор дарҳол қабул қилиниши кўзда тутилган.

Маҳкум қабул қилинган қарорга розилиги юзасидан имзо қўяди ва таништирилади.

Хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги ёки уларни қўллашни рад этиш ҳақидаги қарор устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Шикоят берилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида кўриб чиқилиши лозим.

Жазони ижро этиш муассасаси ёки органи бошлиғи маҳкумнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган хавфсизлик чораларини қўллайди.

Хавфсиз жойга ўтказилган маҳкум жазони бу ерга ўтказилгунига қадар белгиланган шароитларда сақланади.

 

Бундан ташқари, ЖИКнинг ўн биринчи жазони ижро этиш муассасаларидаги режим тўғрисидаги ва ўн иккинчи маҳкумнинг моддий-маиший таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги бобларида маҳкумларга яратиладиган шароитлар ва уларнинг ҳуқуқлари батафсил ёритилган.

 

Маълумот учун, бунга ўхшаш вазият октябр ойининг 10-санасида бўлиб ўтган. Унда гумонланувчи Э.Э. Божхона хизмати ходимлари томонидан ушланиб, гиёҳвандлик моддаси бўйича сўроқ қилиниб, танасининг турли жойларига электрошокер қўлланилгани ва калтаклангани қайд этилган эди.